Жаҳон янгиликлари / 25 Сент 2017

АҚШ пахта толасининг ҳафталик экспорт бўйича маълумотлари

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 8-14 сентябр кунлари оралиғида пахта бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди ва унга кўра, америка пахта толасининг савдо ҳажми 50,0 минг тоннани ташкил этган. Бу давр оралиғида пахта толасининг асосий импортёрлари Туркия (20,7 минг тонна), Вьетнам (10,4 минг тонна), Хитой (4,2 минг тонна), Бангладеш (2,5 минг тонна), Тайланд (2,4 минг тонна) ва Коста Рика (2,0 минг тонна).

Ўз навбатида, Америка пахта толасининг ҳафталик экспорт ҳажми 40,0 минг тоннани ташкил этди. Экспорт қилинган пахта толасининг асосий ҳажми Вьетнам (14,1 минг тонна), Хитой (7,3 минг тонна), Мексика (3,9 минг тонна), Ҳиндистон (3,5 минг тонна) ва Индонезия (2,4 минг тонна) га тўғри келади.


Манба: USDA