Акциядорлар умумий йиғилиши низоми

«ЎЗПАХТАСАНОАТЭКСПОРТ» ХК АЖ ЯГОНА АКЦИЯДОРИ

ТОМОНИДАН ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ

 

I. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Тартиб «Узпахтасаноатэкспорт» (кейинчалик – Компания) ХК АЖ ягона Акциядори томонидан (кейинги матнларда–ягона Акциядор) қарорларни қабул қилиш тартиби ва иш фаолиятини белгилайди.

1.2. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ва Компания уставига асосида ишлаб чиқилган.

1.3. Компаниянинг барча оддий акциялари ягона акциядорга тегишли бўлганлиги муносабати билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди.

 1.4. ягона Акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.

1.5 Компаниянинг ягона Акциядори молия йили тугаганидан кейин 6 (олти) ойдан кечиктирмай амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ йиллик умумий йиғилишига киритиладиган масалаларни кўриб чиқиб, тегишли қарорларни қабул қилиш мажбур.

Кузатув Кенгаши аъзоларини ва Компания тафтиш комиссиясини сайлаш, шунингдек Компания йиллик ҳисоботи ва бошқа хужжатларни кўриб чиқиш бўйича компания ягона акциядори томонидан қарор қабул қилади.

1.6. Қонунчиликка мувофиқ қарор қабул қилиш учун ягона акциядорнинг биринчи талабига кўра барча зарурий маълумотлар  тақдим этилади.

II. Ягона Акциядорнинг ваколати.

2.1. Ягона Акциядор ваколатига қуйидаги масалалар киради:

- Компания Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

- Компанияни қайта ташкил этиш;

- Компанияни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

- Компания Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- Компаниянинг устав фондини кўпайтириш;

- Компаниянинг устав фондини камайтириш;

- ўз акцияларини олиш;

- Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

- Компаниянинг колегиал ижроия органини тузиш, Бошқарув Раисини ва унинг аъзоларини сайлаш, уларга қўшимча ҳақ тулаш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

- Компаниянинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

- Компаниянинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- Компаниянинг асосий фаолиятининг мақсади ва йўналишидан келиб чиқиб муддати аниқ белгиланган компаниянинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш;

- Компания соф фойдасини (зарари) тақсимлаш;

- Компания Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, Компанияни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсациянинг энг юқори миқдорини белгилаш;

- қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Ягона акциядорнинг ваколатига доирасидаги масалалар Компания ижро органига қарор қабул қилиш учун берилмайди.

Ягона акциядорнинг ваколатига доирасидаги масалалар Компания Кузатув Кенгашига қарор қабул қилиш учун берилмайди. Компания Устави ва Қонунчиликда кўзда тутилган масалалар бундан мустасно.

III. Ягона Акциядорнинг қарор қабул қилиш тартиби

3.1. Ягона Акциядор Қонунчиликда белгиланган қуйидаги масалаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади:

Ягона акциядорга қонунчиликда белгиланган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда, акциядорларнинг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қуйидаги маълумотлар тақдим қилинади.

- Компания Кузатув Кенгашининг йил якуни бўйича ҳисобот;

- Компания Ижро (бошқарув) органи йил якуни бўйича ҳисобот;

- Бухгалтериялик баланс ва молиявий ҳисоботлар бўйича йиллик ҳисобот;

- Компания йиллик молиявий-хўжалик фаолияти бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаси

- Компания йиллик молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ташкилот аудиторлик хулосаси

- Компания соф фойдасининг(зарар) тақсимланиши бўйича таклифлар

- дивидендларни тўлаш шакли ва тартиби бўйича тавсиялар;

- Компания Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар тўғрисида тавсиялар;

- Жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисида маълумот;

Ягона акциядор қарор қабул қилишда Кузатув Кенгаши, Компания аудиторидан, Тафтиш комиссия ва ижро органидан қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 

Кузатув Кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларни сайлаш учун қарор қабул қилишда кўрсатилган шахс Ягона акциядорнинг сухбатига таклиф этилиши мумкин.

3.2. Ягона акциядорнинг қарорига кўрсатилади: - дата принятие решения;

- Кун тартиби;

- Қарор шакли;

- Ягона акциядор маъсул шахслар бўйича маълумот;

- Маъсул шахс Ф.И.Ш ва имзоси;

IV. Ягона акциядорга мурожаат тартиби

4.1. Ягона акциядорга қабул қилинган қарор, унинг ваколати доирасидаги масалалар бўйича мурожаат этиш ҳуқуқи қуйидагиларни ўз ичига олади. 

- Кузатув Кенгаши;

- Тафтиш комиссияси;

- Ижро Орган (Бошқарув).

4.2. Қарор қабул қилишда ягона акциядорга Мурожаат ташаббускори томонидан зарурий материаллар сабабларини кўрсатган ёзма равишда мурожаат юборади;

V. Ягона акциядорнинг қабул қилинган қарорлар ижроси

5.1. Ягона акциядор қарори компанияга маълумот учун асл қарор юборилади. 

5.2. Компания Кузатув кенгаши томонидан Ягона акциядор қарори ижросини назорат қилиш амалга оширилади, агар қарорда бошқа ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса.

 

VI. «Ягона акциядорнинг қарор қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби
 

6.1. «Ягона акциядорнинг қарор қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш, шунингдек унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш Компаниянинг ягона акциядор қарорига кўра амалга оширилади.

6.2. Ўзбекистон Республикаси Қонун ва Меъёрий ҳужжатлар ўзгариши натижасида мазкур Низомнинг алоҳида моддалари зиддиятга келса ушбу моддалар Низомга ўзгартириш кирилгунга қадар ўз кучини йўқотади.