Ижроя органи низоми

«ЎЗПАХТАСАНОАТЭКСПОРТ»  ХК АЖ

ИЖРОИЯ ОРГАНИ ТЎҒРИСИДАГИ

Н И З О М

 

I. Умумий ҳолатлар

1.1. Ушбу Низом Компаниянинг коллегиал Ижроия органи - Бошқарувнинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини, Бошқарув ишини, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Бошқарув Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади ва Компаниянинг бошқарув органи ҳисобланади.

1.2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва «Ўзпахтасаноатэкспорт»  ХК АЖ  Устави асосида ишлаб чиқилган.

II. Бошқарувни ташкил этиш тартиби

2.1. Бошқарувнинг сон таркиби Компания Уставига асосан 5 (беш) кишини ташкил этади.

2.2. Компаниянинг Бошқарув Раисини “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси акциядорлик Компанияининг Кузатув кенгаши томонидан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

2.3. Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) Компания Кузатув кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.

2.4. Компания Бошқаруви аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш Кузатув кенгаши томонидан шахсий тартибда амалга оширилади.

Компаниянинг Бошқарув аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш жараёнида  танлов асосида хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин.

2.5. Компания Бошқаруви аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда мажлисида иштирок этишлари мумкин.

2.6. Кузатув кенгаши томонидан Бошқарув аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади кейин Бошқарув Раиси - Бош директор ва ҳар бир Бошқарув аъзоси билан ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси белгиланган тартибда тузилади.

Бошқарув Раиси - Бош директор ва Бошқарув аъзолари билан шартнома бир йил муддатга Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар тузилади, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади.

2.7 Кузатув кенгаши томонидан Компания Ижроия органининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Компания Кузатув кенгаши Компания Ижроия органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

2.8. Компания Кузатув кенгаши Бошқарув Раиси - Бош директор ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар Компания Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Компанияга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

2.9.Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик Компаниялари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида”ги Низомига мувофиқ Компаниянинг бошқарув органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун Кузатув кенгаши қарорида  самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларидан фойдаланилади.   

III. Бошқарув таркиби

3.1. Бошқарув таркибига қуйдагилар киради:

- Бошқарув раиси;

- Бошқарув раиси биринчи ўринбосари;

- Бошқарув раиси ўринбосари (Бош директор “Узпахтасаноат” АЖ)

- Бошқарув раиси ўринбосари (Бош директор “Узпахтаёг” АЖ)

- Бошқарув раиси ўринбосари (Бош директор “Узпахтаэкспорт” АЖ)

3.2. Бошқарув аъзолари лавозим йўриқномасида белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, Акциядорларнинг умумий йиғилиши (Жамиянинг ягона Акциядори), Компания Кузатув кенгашининг қарорлари, Бошқарув қарорлари ва Бошқарув Раиси фармойишлари доирасида иш тутади.

3.3. Бошқарув Раиси бошқарув аъзолари таркибига таклифлар беришга ҳакли.

IV. Бошқарув ваколат доираси

4.1. Бошқарувнинг ваколатига Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Компаниянинг ягона Акциядорининг ёки Компания Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

4.2. Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:

- Бошқарув Акциядорлар умумий йиғилиши (ёки Компаниянинг ягона Акциядори)нинг ва Компания Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

-Компаниянинг бизнес-режасида кўрсатилган фойда курсаткичларини бажариш;

- Компаниянинг истиқбол ривожланишининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- Компания фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик;

- Компания кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларини кўриб чиқиш.

4.3. Ҳомийлик масалалари бўйича қарор қабул қилиш. Бунда Компаниянинг ҳомийлик ва бошқа беғараз ёрдамлар учун йиллик ҳаражатлари миқдори ўтган йил давомида олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги лозим ҳамда Компаниянинг олдинги ҳисобот йили учун бизнес-режанинг соф фойда кўрсаткичи бажарилган тақдирда ҳомийлик амалга оширилади.

4.4. Компания мол-мулкни  сотиб олиш ёки тасарруф этишда, агар мулкнинг қиймати қарор қабул қилиш кунида компания соф активининг 15 фоизгача бўлганда, олди-сотди бўйича қарор бошқарув томонидан  қабул қилинади, молия-хўжалик фаолияти  харажатлари билан боғлиқ битимлар бундан мустасно.

V. Бошқарув Раиси ваколат доираси

5.1. Бошқарув Раиси ваколатига қуйидагилар киради:

- Компания номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;

- Компания номидан ишончномалар беради;

- Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисобларни очади;

- Компаниянинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради;

- штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди.

5.2. Бошқарув Раиси мажбуриятлари:

- Бошқарув раисининг ваколатига Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Компаниянинг ягона Акциядорининг ёки Компания Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно;

- Компания шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

- Компаниянинг ривожланиш дастури ва бизнес-режасини бошкарувини ташкил этиш ва ижросини назорат килиш;

- Компания фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш;

- Компанияда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Компаниянинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилига мувофиқ акциядорларга ва бошқа маълумот олувчиларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

- Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Компаниянинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Компания аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлаш;

- давлат статистика ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

- Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш, агарда унинг мажбуриятига ушбу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш киритилмаган бўлса;

- Компаниянинг Бошқарув йиғилишларини ўтказилишини ташкил этиш, Компания номидан хужжатларни ва Бошқарув йиғилиш баённомаларни имзолаш;

- Компанияни малакали кадрлар билан таъминлаш, Компания ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

- меҳнат интизомини қўллаб қувватлаш;

- Компания ишчиларининг ижтимоий кафолатларини ва меҳнат муҳофазасига риоя этилишини таъминлаш;

- иш берувчи сифатида жамоавий шартномалар ва келишувлар тузиш;

- жамоавий шартномаларда мажбуриятларни амалга ошириш;

- белгиланган муддатларда ваколати доирасида ишни холати  тўғрисида докладларни (маълумотлар) Компаниянинг ягона Акциядори ва Кузатув кенгашига тақдим этиш;

- Акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларни олиш, дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш бўйича барча ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилиш;

- ички ва бошқа меъёрий хужжатларни  қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш.

Бошварув раиси ҳар чоракда Кузатув кенгаши олдида йиллик бизнес-режасини кўрсаткичларини ижроси юзасидан ҳисоб бериб боради.

5.3. Компания мол-мулкни  сотиб олиш ёки тасарруф этишда, молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатлар агар мулкнинг қиймати компания соф активининг 5 фоизгача бўлганда, бошқарув раиси томонидан мустақил равишда қарор қабул қилади.

VI. Бошқарувнинг иш тартиби

6.1. Компаниянинг Бошқарув мажлислари зарур ҳолларда,фақатгина ҳар чоракда камида бир маротиба ўтказиб борилади.

Кузатув кенгаши ва Ягона акциядор олдида компания бошқаруви нуқтаи назарини  бошқарув раиси ёки бошқарув аъзоси масъули томонидан билдиради.

6.2. Компания Бошқарув мажлисларини бошқарув раиси ёхуд кўрилаётган масалани мохиятига кўра бошқарув аъзоларидан бири ўтказади.

6.3. Компания бошқарув мажлиси баённомасини юритилишини компания бошқарув котиби томонидан  ташкил этади.

Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияларининг талабларига кўра уларга компания бошқарув мажлиси баённомаси тақдим этилади.

VII. Бошқарув аъзоларига ҳақ тўлаш

7.1.Ягона акциядор қарорига кўра компаниянинг бошқарув аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.

Қўшимча ҳақ тўланиши миқдори Ягона акциядор қарорига асосан белгиланади.

Компаниянинг бошқарув аъзолари учун қўшимча ҳақ тўланиши миқдори тўгридан-тўғри компаниянинг самарали фаолият юритишига боғлик ҳамда шартномада белгилаб қўйилган бўлиши лозим.

VIII. Бошқарув аъзоларининг жавобгарлиги

8.1. Бошқарув аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у  компания билан битим тузишда, ушбу масала мухокамаси жараёнида ва қарор қабул қилишдан олдин аффилланган эканлиги тўғрисида хабардор этиши шарт, шу билан бирга овоз беришда иштирок этмайди.

8.2. Бошқарув аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат ёки қариндошлик муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари ва манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари зарур.

8.3. Бошқарув аъзолари компаниянинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, компаниянинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

8.4. Компания Бошқарув аъзолари ўзининг иш даври мобайнида компанияга ухшаш ташкилотларни тузиш ва уларда иштирок этиш тақиқланади. Бошқарув аъзолари тайинлангандан сўнг ўз иштирокини мазкур ташкилотларда тўхтатганлигини Кузатув кенгашига маълум қилади.

8.5. Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида компанияга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компания олдида жавобгар бўлади.

8.6. Компанияга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

8.7. Компания ёки Ягона акциядор компанияга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан  компания бошқаруви ёки бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

8.8. Бошқарув ва бошқарув раиси фаолиятини тартибга солишдаги масалалар компаниянинг уставида, мазкур низомда, шунингдек бошқа ички тармоқ ҳужжатларда тартибга солиш кўрсатилмаганда, амалдаги қонунчиликга мувофиқ ҳал этилади.

IX. “Ижроя органи тўғрисида”ги  низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ва тасдиқлаш тартиби

9.1. “Ижроя органи тў0рисида”ги Низомни тасдиқлаш, шунингдек уларга ғўшимча ва ўзгартиришлар киритиш компани Ягона акциядорининг қарорига кўра амалша оширилади.

9.2. Агар Ўзбекистон Республикаси амалдаги Қонунчилик ва меъёрий хужжатларда алоҳида моддалар ўзгартириш киритилган вақтда айрим моддалар мазкур низомга қарши келган тақдирда ушбу моддалар Низомга ўзгартириш кирилгунга қадар ўз кучини йўқотади.