Тафтиш комиссияси низоми

«ЎЗПАХТАСАНОАТЭКСПОРТ»  ХК АЖ

ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

Н И З О М

I. Умумий ҳолатлар

1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК АЖ (кейинги ўринларда - Компания) Устави асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Ушбу Низом Компания Тафтиш комиссиясининг мақоми, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

II. Тафтиш комиссия ҳуқуқий мақоми

2.1. Тафтиш комиссияси Компаниянинг органи ҳисобланиб, Компания, унинг бўлинмалар ва хизматлар, филиаллар ва ваколатхоналар фаолияти устидан ички молия-хўжалик ва ҳуқуқий назорат қилиш функцияларини амалга оширади.

2.2. Тафтиш комиссия ўз фаолиятида давомида Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига, давлат бошқаруви органларининг қонуности ҳужжатларига, Компания уставига, мазкур низомга ва Компаниянинг бошқа ҳужжатларига амал қилади.

III. Тафтиш комиссияси таркиби

3.1. Тафтиш комиссияси аъзолари Компания Ягона акциядори томонидан сайланади.

3.2. Компания Тафтиш комиссиясининг сон таркиби 3 (уч) кишидан иборат. Тафтиш комиссияси аъзолари Компания Ягона акциядори томонидан 1 (бир) йил муддатга сайланади. Айни бир шахс Команиянинг Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет 3 (уч) мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

3.3. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Компания Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

3.4 Компания Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари Акциядорларнинг умумий йиғилиши (ёки Компаниянинг ягона Акциядори) томонидан белгиланади.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслиги ҳолларида уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш Компаниянинг ягона Акциядори қарорига кўра амалга оширилади.

IV. Тафтиш комиссиянинг функциялари

4.1. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича текшириш Тафтиш комиссиясининг ташаббусига, Компаниянинг ягона Акциядори ва Кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади.

4.2. Тафтиш комиссияси Компаниянинг органи ҳисобланиб, Компания фаолияти ва ҳуқуқий назорат қилиш функцияларини амалга оширади.

4.3. Тафтиш комиссияси қуйидагиларга мажбур:

- Компаниянинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бухгалтерия балансидаги маълумотлар ишончлилиги бўйича баҳо бериш;

- юритилаётган бухгалтерия ва статистика ҳисобининг мавжуд меъёрий қоидаларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;

- Тафтиш комиссияси Компанияда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Компания ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосалар тайёрлаш.

4.4. Компанияда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Компания ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Компания Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқиш.

4.5. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Компаниянинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

- Компаниянинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

  

V. Тафтиш комиссиянинг ҳуқуқлари ва ваколатлари

5.1. Тафтиш комиссияси ўз функцияларини тегишлича бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга (ваколатларга) эгадир:

- Компаниянинг бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан, тафтиш комиссия иши учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;

- ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ёки Компания манфаатларига таҳдид пайдо бўлган холатларда тафтиш комиссия акциядорлар умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш;

5.2. тафтиш комиссияси Компаниянинг мансабдор шахсларидан, иши учун талаб қилинган молия ҳўжалик фаолияти бўйича хужжатларини тақдим этиши, оғзаки ва ёзма тушунтириши хатларини тақдим этилиши керак.

VI. Тафтиш комиссиянинг мажбуриятлари

6.1. Текшириш предмети бўлган барча хужжатлар ва материаллар тафтиш комиссия аъзолари томонидан текшириш ўтказилганда синчиклаб ўрганиб чиқилиши лозим.

6.2. Тафтиш комиссияси қуйидагиларга мажбур:

- акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органи эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини Компания бошқарув органлари мажлисларида хулосалар, ёзма ҳисоботлар, билдиришномалар, ахборотлар шаклида ўз вақтида етказиш;

- тижорат сирини сақлаш, ўз функцияларини бажаришлари пайтида тафтиш комиссияси аъзолари конфиденциал маълумотларга эга бўлганда, ушбу маълумотларни ошкора қилмаслик.

6.3. Тафтиш комиссияси Компанияда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Компания ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Компания кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

6.4. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Компаниянинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

VII. Тафтиш комиссияси Раиси

7.1. Тафтиш комиссиясининг раиси Ягона акциядор қарори билан сайланади.

Тафтиш комиссияси Раиси:

- Тафтиш комиссиясининг ишини ташкил қилади;

- Тафтиш комиссияси номидан Кузатув кенгаши йиғилишларида ва Компания Акциядорларининг умумий йиғилишларида иштирок этади;

- хулосаларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

VIII. Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган

ҳақ ва компенсациялар

8.1. Тафтиш комиссиясининг аъзоларига Компаниянинг ягона Акциядорининг қарорига кўра улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин.

Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари Компаниянинг ягона Акциядори қарори билан белгиланади.

 

IX. Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ва ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш тартиби

9.1. Ушбу Низомни ва киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлаш Компаниянинг ягона Акциядори томонидан оширилади.

9.2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва Компания Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.