"Ўзпахтаёғ" Акциядорлик жамияти

logo.png

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида” 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармонига асосан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилди. Компания негизида “Ўзпахтасаноат”, “Ўзпахтаэкспорт”, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатади.

        “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг тузилиши пахта толасини қайта ишлаш, экспорт қилиш, корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқарилаётган ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича ягона комплексни ташкил этиш бўйича муҳим қадам бўлди. Фармон ижросини таъминлаш пахта тозалаш саноати ҳамда пахта чигитини чуқур қайта ишлаш ҳисобига сифатли ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ягона сиёсат юритиш имконини беради. Бундан ташқари, мазкур Фармон пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб қилишда бир қатор қулайликларни яратди.

        Чигитни қабул қилиш, ҳисобини юритиш ва сифати,  меъёр ва нормативларга риоя этилишини назорат қилиш, сифатли пахта ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, тармоқни  модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, инвестицияларни  жалб этишда ёғ корхоналарига кўмаклашиш каби масалалар “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари сифатида белгилаб қўйилди. 

        Ўтган қисқа вақт давомида ёғ-мой корхоналарининг устав фондидаги давлат улушлари ҳисобига “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг 83,5 млрд.сўм миқдоридаги устав фонди  шакллантирилди. Акцияларнинг бирламчи чиқарилиши амалга оширилди ва 2015 йилнинг 11 декабрида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилди. Жамият Кузатув кенгаши шакллантирилди, Кузатув кенгашининг мажлислари ўтказилди, корпоратив бошқаруви бўйича тегишли ҳужжатлар пакети тасдиқланди.

Жамият таркибида техник пахта чигити сифатини назорат қилиш “Сифат-чигит” маркази ва Марказий лаборатория ташкил қилинди ва малакали мутахассислар билан тўлдирилди. Зарурий лаборатория ускуналарининг рўйхати тузилди ва етказиб берувчилар билан тегишли шартномалар имзоланди. Ёғ-мой корхоналарида чигит ва пахта ёғи сифатини назорат қилиш бўйича лабораториялар ўз фаолиятини бошлади.

Чигитни қабул қилиш, қатъий ҳисобга олишни назорат қилишни кучайтириш мақсадида жойига чиққан ҳолда, етказиб берилаётган пахта чигити сифати ва ҳаракати бўйича мониторинг юритилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида электрон ўлчагичлар ва видео кузатув камераларини ўрнатиш бўйича ишлар ташкил қилинмоқда. “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда пахта чигитининг ёғдорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бош директор
Джураев Валерий Хусанович

Манзил: 100070, Тошкент ш., Ш.Руставели кўчаси 8

Тел./Факс: (998 71) 256-39-30 / (998 71) 256-04-21

Email: info@uzpaxtayog.uz

Web: www.uzpaxtayog.uz