"Ўзпахтасаноат" АЖ

                                                  222

                                                                       546e44d4-c3b6-6363-0659-2779856e7add

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4761-сонли фармони, 2015 йил 28 октябрдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2422-сонли қарори ва 2015 йил 3 ноябрдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг фаолиятини таъминлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “ПҚ-2427-сонли қарорига асосан “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Пахтасаноат ҳудудий филиал” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 2к-ПО-сонли буйруғи билан “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг фаолияти ташкил этилиб, жамиятнинг низоми 2015 йил 3 ноябрда Адлия вазирлигидан 187-сон рақам билан рўйҳатга олинди.

Жамиятнинг устав жамғармаси “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг низом жамғармаларидаги акцияларнинг давлат пакетларини ҳисобига шакиллантирилди.

Жамият таркибида 13 та “Пахтасаноат ҳудудий филиал” МЧЖлар,  98 та пахта тозалаш корхоналар ва уларга қарашли 421 та пахта қабул масканлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, «Пахтасаноат ҳудудий филиаллари» таркибида 13 та «Пахтатранс» ва 6 та ММПТ транспорт корхоналари мавжуд.

674-280-3

«Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг асосий функциялари ва йўналишлари қуйдагилардан иборат:

— пахта хом-ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва пахта маҳсулотларини юклаб жўнатишни қатъий ва ишончли ҳисоб ва ҳисоботлар асосида ташкил этиш;

— навларни жойлаштиришнинг тасдиқланган қатъий талаблари асосида юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ва пахта етиштирувчи хўжаликларни таъминланишини назорат қилиш;

— пахта тозалаш корхоналари томонидан Давлат стандартлари, норматив талабларга риоя этилиши ва жоҳон бозорида рақобатбардош, юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш;

— корхоналарини замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда, илғор техника ва технологияларни жорий этишда, инвестициялар ҳажмларини кенгайтирилишига, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда пахта тозалаш корхоналарига кўмаклашиш;

— тизимдаги пахта тозалаш корхоналари томонидан хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан белгиланган микдорларда пахта хом-ашёсини етиштириб топшириш бўйича контрактация-шартномаларининг тузилиши ва мазкур шартномаларнинг бажарилишини ташкил ва назорат қилиш, етиштириб берилган пахта хом-ашёси учун хўжаликлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишни ташкил этиш ва уни назорат килиш;

— пахта тозапаш корхоналари ва уларга қарашли тайёрлов масканлари томонидан пахта хом-ашёсини қабул қилишда сифат кўрсаткичларининг тўғри баҳоланишини, пахта хом- ашёсининг давлаг стандартлари ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофик амалдаги коидаларга риоя этилган ҳолда қабул қилинишини ташкил ва назорат килиш;

Гиждуван-Подготовка-семян-045

тизимдаги пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли пахта тайёрлаш масканларида тизимдаги барча корхоналарда техник воситалар, дастгоҳлар. машиналар ва механизация воситалари, ускунларнинг йўриқномалар ва тасдиқланган технологик регламснтларга мувофиқ тўғри ва самарали ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш;

— пахта тозалаш корхоналари томонидан пахта хом ашёси ресурсларидан оқилона фойдаланилиши пахта хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлашда технологик регламентларга риоя этилиши, рақобатбардош сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чикарилиши, пахта толаси, чигит ва момиқ чиқимининг белгиланган нормативларга мувофиқ бўлишини таъминлаш ҳамда пахта маҳсулотлари билан ишлашда ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;

— пахта хомашёсини ҳарид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чикариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг колдиқлари бўйича ҳисоб- китоб ва ҳисобот юритиш, пахта хом ашёси ҳарид қилиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.


     Бош директор

    Хидиров Яшин Сохибович


    Манзил: Ўзбекистон 100070, Тошкент, шаҳар. Ш.Руставелли, 8а

    тел: 0 (371) 202-04-00 (қўшимча рақам) 100

   Факс: 0 (371) 254-26-48

   E-mail: info@uzpaxta.uz

   Web: www.uzpaxta.uz