"Ўзпахтаэкспорт" АЖ

"Ўзпахтаэкспорт" Акциядорлик жамияти

uzpex_logo.png

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 октябрь 2015 йилдаги ПФ-4761-сон Фармонига асосан “Ўзпаэкспорт” акционерлик жамияти “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 октябрь 2015 йилдаги ПҚ-2422-сонли “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан «Ўзпахтаэкспорт» АЖнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- пахтани қайта ишловчи корхоналар томонидан пахта терминалларига етказиб берилаётган пахта толасини қабул қилишни таъминлаш, уни қатъий ва аниқ ҳисобга олган ҳолда, толанинг сифат хусусиятлари бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказиш; пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сақлашнинг замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини ташкил қилиш, уларнинг сифати пасайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик;
- жаҳон ва минтақавий пахта бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича тизимли маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, улардаги тенденциялардан келиб чиқиб, пахта толасини экспортга ва ички истеъмолчиларга сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- жаҳон бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, пахта толасини етказиб бериш тўғрисида экспорт шартномалари тузилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
- тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ экспортга етказиб берилаётган пахта толаси учун толани ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни таъминлаш;

Юқоридагилардан ташқари, Жамият фаолияти доираси қуйидагилардан иборат:
- товарлар ва хизматлар экспорт-импорт операцияларни амалга ошириш;
- ташқи савдода воситачилик хизматларини кўрсатиш;
- хорижий давлатлар билан янги шаклдаги ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва тадбиқ қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- реклама тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, халқаро савдо ярмаркаларини, кўргазмаларини, симпозиум, конфренция, семинарларни ташкил қилиш ва уларда - иштирок этиш, манфаатли корхоналар ва ташкилотларни ахборот ва маслаҳатлар билан таъминлаш;
- факторинг, холдинг ва сармоявий операцияларни ўтказиш;
- агентлик функцияларини бажариш;
- лизинг ва ижара операциларини бажариш;
- юридик ва жисмоний шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш;
- савдо ва воситачилик фаолияти;
- юридик ва жисмоний шахсларга сервис, агентлик ва маркетинг хизматларини кўрсатиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари.

Бош директор
Кадиров Жамшид Жахонгирович

Манзил: 100070, Тошкент ш., Ш.Руставели кўчаси 8

Тел./Факс: (998 71) 202-42-00 / (998 71) 202-42-00 қўш. 0

Email: info@uzpex.uz

Web: www.uzpex.uz