"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ

"Пахтасаноат илмий маркази" Акциядорлик жамияти

llm.png

“Пахтасаноат илмий маркази” Аксиядорлик жамияти Ўзбекистондаги етакчи илмий текшириш ташкилоти бўлиб, “Ўзпахтасаноатекспорт” Холдинг компанияси тизимидаги корхоналарни илмий техник ва тадқиқотлар билан таъминлаш доирасида Ўзбекистонда етакчи илмий текшириш ташкилоти бўлиб, у ўз фаолиятини амалдаги қонун ва уставига мувифиқ амалга оширади. Илмий марказнинг ИТ ва илмий техник фаолиятидаги асосий мақсади қуйидагилар:

  • Ягона давлат илмий техник сиёсатини Республика пахтатозалаш саноатида амалга оширилишида иштирок етиш; Республика халқ хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий масаларини ҳисобга олган ҳолда пахтатозалаш саноатини ривожлантиришдаги устувор йўналишини ишлаб чиқиш;
  • Техника ва фан ютуқлари ҳамда хорижий илғор тажрибалар асосида пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш;
  • Олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини долзарблигини баҳолаш ва улардан фойдаланиш (тадбиқ етиш)ни прогнозлаштириш;
  • Пахтасаноатида ИТ натижаларидан фойдаланиш мониторингини юритиш;
  • Пахта тозалаш саноати технологик ускуналарининг янгиланиши, технологияни қайта жиҳозлаш модернизация, реконструксия ишларида янги технологияни ўзлаштириш тадбирларида қатнашиш;
  • Илмий марказнинг ИТ ва илмий техник фаолиятидаги асосий масалалари қуйидагилар: Пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш ва уруғлик чигит тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш учун юқорикўрсткичли ва рақобатбардош технологик ускуналарни ишлаб чиқиш;
  • Замонавий АКТ дан фойдаланган ҳолда пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотини сифати ва миқдорини аниқлашдаги янги рақобатбардош асбобларни ва янги ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, илмий асосланган метрологик базани яратиш;
  • Пахтасаноатини самарадорлиги ва рентабирлигини таъминлаш учун илмий асосланган меъёрий-техник базани ишлаб чиқиш меҳнатини екологик ва уруғлик чигит техник шартлари, уларни синаш усуллари, пахта хом ашёсини қайта ишлашдан чиқадиган пахта маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиси меъёрлари;
  • Пахта хом ашё ва пахта маҳсулатлари (тола, чигит, линт ва бошқалар) ташқи кориниш стандарт намуналарини тайёрлаш;
  • Мутахасиссларни пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш технологияси уруғлик чигит тайёрлаш, пахта маҳсулотларини сифатини баҳолаш бўйича малакасини ошириш.

в.в.б. Бош директор
Жуманиязов Қадам

Манзил: 100070, Тошкент ш., Ш.Руставели кўчаси 8

Тел./Факс: (998 71) 256-07-35 / (998 71) 256-04-21

Email: info@paxtasanoatilm.uz, paxtasanoatilm@exat.uz

Web: www.paxtasanoatilm.uz