Компания чора-йиллик маърузалари

"Узпахтасаноатэкспорт" Холдинг Компания чора-йиллик маърузалари.



      18 январ 2017 йилда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида тезкор йиғилиш ўтказилади.

       “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди ва унда компания мутасадди раҳбарлари, масъул ходимлар иштирок этди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ва унда белгиланган муҳим вазифалар муҳокама қилинди, кенг тушунтиришлар берилди. Шунингдек, мажлисда Президентимизнинг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятига доир танқидий фиклари ва тавсиялари бўйича зудлик билан тегишли чоралар кўриш, қисқа муддатда зарурий таклиф ва режалар ишлаб чиқиш бўйичи алоҳида топшириқлар берилди. Хизмат вазифасини бажаришда сусткашликка йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари берилди.


    28 январ 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таваллудига бағишланган хотира тадбири ўтказилади.

       Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, миллат отаси Ислом Каримов хотирасига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамияти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда холдинг компания ва унинг таркибидаги барча акциядорлик жамияти ходимлари иштирок этди.


    31 январ 2017 йилда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида Кенгайтирилган бошқарув мажлиси ўтказилади.

   “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг мажлислар залида Кенгайтирилган бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари батафсил муҳокама қилинди.
Мажлисда холдинг компания раиси ўринбосарлари, холдинг компания ва акциядорлик жамиятлари бошқарма бошлиқлари, ҳудудий филиаллар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, пахта терминаллари, озуқа-ем таъминоти корхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.


microsoftoffice2003word.png    Чора йиллик маърузалари